Australian Open: Уч нафар қозоғистонлик теннисчи саралаш турнирида финалга чиқди
12 Январь 17:08

Australian Open: Уч нафар қозоғистонлик теннисчи саралаш турнирида финалга чиқди

NUR-SULTAN. Kazinform – Уч нафар қозоғистонлик теннисчи Австралия очиқ чемпионати финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, Тимофей Скатов саралаш турнирининг ярим финалида австралиялик Дэйн Суинини 6:4, 6:2 ҳисобида мағлуб этди. Мусобақа 1 соат 40 дақиқа давом этди.

Михаил Кукушкин 1 соат 46 дақиқа давом этган кескин матчда голландиялик Робин Хассенни 7:5, 7:6 (7:2) ҳисобида мағлуб этди. Яна бир қозоғистонлик Дмитрий Попко 1 соат 23 дақиқа давомида австралиялик Филип Секулични мағлуб этди - 6:4, 6:2.

Энди қозоғистонликлар саралаш турнирининг финалида рақибларини мағлуб этишса, асосий турнирга йўл олади. М.Кукушкин америкалик Эрнесто Эскобедо, Т.Скатов португалиялик Гаштау Элиаш, Д.Попко чехиялик Иржи Лехечка билан ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик икки ўсмир теннисчи илк бор Австралия очиқ чемпионатида иштирок этишади ва Елена Рибакина US Open чемпионини мағлуб этгани ҳақда хабар берган эдик.


Муаллиф: Елжан Ерали



Янгиликлар

Архив