Австрияда полициядан қочган муҳожирлар автобуси ағдарилиб кетди
14 Август 10:45

Австрияда полициядан қочган муҳожирлар автобуси ағдарилиб кетди

NUR-SULTAN. Kazinform - Австрия ва Словакия чегарасида муҳожирларни олиб кетаётган микроавтобус ҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлди, жароҳатланганлар бор, дея хабар беради Кazinform Euronews.cоmга таяниб.

«Полиция назорат қилиш учун машинани тўхтатмоқчи бўлди, бироқ ҳайдовчи бўйсунмади. У ҳуқуқ-тартибот ходимларидан қочиш учун тезлигини оширган, бироқ бошқарувни йўқотган. Микроавтобус йўлдан чиқиб, йўл четидаги ариққа учиб кетди», — деди Бургенланд провинсияси политсияси вакили Гельмут Марбан.

«Биз етиб келганимизда, автобусда 20 нафар муҳожирни топдик, улардан уч нафарига ёрдам бериш жуда кеч эди, улар бахтсиз ҳодисада вафот этдилар - бир аёл ва икки эркак. Етти киши оғир яраланган ва яқин атрофдаги шифохоналарга етказилди, баъзилари вертолётда», — дея қўшимча қилди полиция.

Микроавтобус ноқонуний муҳожирларни одам савдогарлари машҳур бўлган йўналишлардан бири бўйлаб олиб кетаётган эди. Йўловчилар орасида болалар ҳам бўлган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган. Дастлабки маълумотларга кўра, у Россия фуқароси. Полиция микроавтобусда бўлган муҳожирларнинг шахси ва келиб чиқишини аниқлайди.

Аввалроқ Греция қирғоқларида ҳалокатга учраган кема ҳалокати оқибатида ўнлаб муҳожирлар бедарак йўқолгани хабар қилинганди.

Фото: EPА


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив