Aвстрияда жарроҳ адашиб, беморнинг соғлом оёғини кесиб ташлади
2 Декабрь 11:11

Aвстрияда жарроҳ адашиб, беморнинг соғлом оёғини кесиб ташлади

NUR-SULTAN. Kazinform - Aвстриянинг Линц шаҳри суди жарроҳни хатолик туфайли беморнинг чап оёғини емас, балки ўнг оёғини кесиб ташлагани учун 2700 евро жаримага тортди, деб хабар беради Kazinform BBCга таяниб.

Судгача вафот этган беморнинг бевасига ҳам 5 минг евро миқдорида товон пули тўланган, деб хабар беради Франс Пресс.

82 ёшли эркак (исми сир тутилди, жарроҳнинг исми ошкор этилмади) шу йилнинг май ойида Фрейштадт касалхонасига ётқизилган эди. Унинг чап оёғини кесишга тўғри келган, аммо жарроҳ номаълум сабабларга кўра унинг ўнг оёғини операция қилган.

Хато фақат икки кундан кейин оёғи боғланганда аниқланган ва беморга яна ампутация қилинишини айтишган.

Бу салбий ҳолат судгача борган. Жарроҳ нима учун ўнг оёғини кесиб ташлаш учун белги қўйганини сўраганида, у: «Билмайман», деб жавоб берди.

Шундан сўнг жарроҳ бошқа клиникага ўтказилди ва жариманинг ярмини тўлаш кейинга қолдирилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив