«Ҳаж-2022» квоталарини Қозоғистонда 14 та туроператордан олиш мумкин
15 Май 10:21

«Ҳаж-2022» квоталарини Қозоғистонда 14 та туроператордан олиш мумкин

NUR-SULTAN. Kazinform – Махсус комиссия натижаларига кўра, танлов талабларига жавоб берадиган 14 та туроператорга 3000 квота ажратилди, дея хабар беради Kazinform ҚР Маданият ва спорт вазирлигига таяниб.

«Ахборот ва жамиятни ривожланиш вазирлиги маълумотларига кўра, зиёратчилар учун квота ажратиш бўйича сайёҳлик компаниялари ўртасида танлов ўтказилди. Махсус комиссия якунларига кўра, танлов талабларига жавоб берган 14 та туроператорга 3000 квота ажратилди. Улар орасида «Хикмет Тревел», Atlas Tourism, «Қызмет Саяхат», Tawaf Travel, Qazaq Travel, «Хидаят-Нур», «Нұр-Қазақстан», Nurkhan travel, «Сембекова и компания», Sanabl, Mina travel, «Ал-Маруа», «Ордабасы НЖ», «Робинзон» компаниялари бор», - дейилади хабарда.

Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ҳузурида диний ахборот маркази фаолият кўрсатмоқда, деб хабар беради вазирлик. Саволлар юзасидан марказга қозоқ ва рус тилларида +7 7172 33 30 30 телефон рақамига қўнғироқ қилиш мумкин.

Call-марказ кунига 24 соат ишлайди.


Янгиликлар

Архив