Бўрон: Нур-Султан аэропортида олтмишдан зиёд рейслар кечикмоқда
30 Март 11:23

Бўрон: Нур-Султан аэропортида олтмишдан зиёд рейслар кечикмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Пойтахт аэропортида 36 та учиб келувчи ва 28 та учиб кетувчи рейслари кечиктирилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Айни пайтда аэропорт нормал режимда ишламоқда. Бироқ, парвозлар кечикиши мумкин. Қўниши лозим 36 та рейс, учиб кетиши лозим 28 та рейс кечиктирилган, яна 16 та рейс бекор қилинган. Сабаби пойтахтдаги об-ҳаво шароити ва самолётларнинг кеч етиб келишидир. Кечадан бери аэропортда, жумладан, учиш-қўниш йўлагида ҳам қор тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Йўловчилардан эҳтиёт бўлишлари сўралади», — дея изоҳ берди Нурсултон Назарбоев халқаро аэропорти матбуот котиби Анвар Шалекенов.

Йўловчилардан кечикишлар, шунингдек, рейсларнинг бекор қилиниши ҳақидаги маълумотларни аэропортнинг ахборот хизматлари ва авиакомпанияларнинг колл-марказларида аниқлаштириш сўралади.

Эслатиб ўтамиз, 30 март соат 00:00 дан бошлаб пойтахт аэропорти штат режимида ишламоқда. Парвозлар босқичма-босқич тикланмоқда.

Муаллиф: Арайлим Мурат

Янгиликлар

Архив