Багам оролларидаги курортлардан бирида уч нафар америкалик сайёҳнинг жасади топилди
29 Июнь 15:41

Багам оролларидаги курортлардан бирида уч нафар америкалик сайёҳнинг жасади топилди

NASSAU. Кazinform - Багам ороллари полицияси сешанба куни Багамдаги курортлардан бирида уч америкалик сайёҳнинг ўлик ҳолда топилганини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform АBC Newsга таяниб.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ўлим ҳолатлари юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётганини айтмоқда. АҚШ фуқароларининг ўлимига сабаб газдан заҳарланиш бўлиши мумкин.

Ҳалок бўлганлар орасида Теннесси штатидан 68 ёшли Майкл Филлипс ва 65 ёшли Робби Филлипс, шунингдек, Флоридалик 64 ёшли Винсент Чиарелла бор. Чиарелланинг рафиқаси 65 ёшли Денис Чиарелла тирик қолди. У даволаниш учун Нью-Провиденсга (Багам ороллари) самолёт билан олиб кетилган ва кейин Флоридадаги касалхонага ўтказилган.

Полиция маълумотларига кўра, тўрт нафар сайёҳ ҳам ис гази билан заҳарланишдан олдин соғлиғининг ёмонлиги ҳақида шифокорга шикоят қилган.

Эр-хотин Эксума оролидаги Sandals Emerald Bay яқинидаги алоҳида виллаларда яшаган.


Ўхшаш янгиликлар
Бу йил Алматига Яқин Шарқдан келган сайёҳлар сони 2,5 баробар кўпайди
9 Август 13:18

Бу йил Алматига Яқин Шарқдан келган сайёҳлар сони 2,5 баробар кўпайди

NUR-SULTAN. Kazinform – Алмати Қатардан келган биринчи уюшган ишбилармон сайёҳлар гуруҳини кутиб олди, дея хабар бермоқда Kazinform шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

Йирик ритейл компания 47 нафар ходимини Алматига юборди. Араб сайёҳлари саёҳат давомида 5 кун давомида шаҳарнинг энг машҳур диққатга сазовор жойларига ташриф буюришади.

Айни пайтда Алматига Яқин Шарқ давлатларидан кўплаб сайёҳлар келишмоқда. Биринчи чоракда шаҳарга ушбу давлатлардан 55 мингдан ортиқ сайёҳ келган, бу ўтган йилга нисбатан 2,5 баробар кўпдир. Уларнинг бир қисми Қатар, БАА ва Саудия Арабистонидан келган инвесторлар ва сайёҳлардир.

Мутахассисларнинг фикрича, бунга Алмати шаҳри маъмурияти ва туроператорлар томонидан шаҳарни халқаро бозорда тарғиб қилиш бўйича ҳамкорликда амалга оширилган халқаро тадбирлар, ҳаво қатновини тиклаш ва чегараларни очиш туфайли «Dubai ATM - 2022» сайёҳлик кўргазмасида, Қатар, БАА, Саудия Арабистони ва Уммоннинг йирик шаҳарларида роуд-шоу каби тадбирларда иштирок этиш имконияти туғилди.

«Алмати оддий саёҳатчилар ва ишбилармон сайёҳлар орасида кенг эътироф этилган. Бугун биз Қатардан келган биринчи уюшган ишбилармон туристлар гуруҳини кутиб олдик. Амалга оширилган чора-тадбирлар туфайли Алматига сайёҳлик маскани сифатида қизиқиш ортиб бормоқда. Бу ишлар изчил давом эттирилади. Шаҳримиз учун Яқин Шарқдан сайёҳлар оқимининг ортиши жуда муҳим. Бошқа давлатлар билан солиштирганда, Яқин Шарқдан сайёҳлар келишининг ўртача чегараси анча юқори», – дейди «Алмати шаҳри туристик ахборот маркази» МЧЖ директори Едиге Марғулан.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил охирида янги Алмати – Доҳа рейси йўлга қўйилган эди. Эндиликда бу йўналишдаги рейслар сони ҳафтасига тўрттага етди. Qatar Airways йил бошидан буён 100 дан ортиқ рейсларни амалга оширди. Парвозлар А-320 самолётларида амалга оширилади.

Андорра ва Қозоғистон туризм соҳасида тажриба алмашади
4 Август 19:08

Андорра ва Қозоғистон туризм соҳасида тажриба алмашади

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон ва Андорра туризм соҳасида тажриба алмашишга келишиб олди. Бу ҳақда Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Андорра Ташқи ишлар вазири Мария Убах маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Бу кун икки томонлама муносабатларимизнинг муҳим босқичига айланади. Икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар 2008 йил 30 январда ўрнатилган. Келгуси йилда биз мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг 15 йиллигини нишонлаймиз»

, — деди Андорра Ташқи ишлар вазири ҚР Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди билан учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида.

Мария Убах унинг Қозоғистонга ташрифи икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга янги суръат бағишлашини таъкидлади. Шунингдек, бугун имзоланган виза талабларини ўзаро бекор қилиш тўғрисидаги битим туфайли икки томонлама муносабатлар янада юксалишига ишонч билдирди.

«Ушбу келишув шарофати билан икки томонлама алоқалар туризм ва бизнес туфайли ортади, деб ҳисоблаймиз. Қолаверса, туризм келажаги ва энг барқарор туризм моделини яратиш мақсадида ўзаро тажриба алмашиш йўналишидаги ҳамкорликдаги ишимизнинг аҳамиятини муҳокама қилдик»

, - деди у.


Алмати шаҳри халқаро туризм ҳамжамиятига киритилди
3 Август 14:28

Алмати шаҳри халқаро туризм ҳамжамиятига киритилди

ALMATY. Kazinform – Алмати Халқаро конгресс ва конференциялар уюшмаси (ICCA) аъзоси бўлди, дея хабар беради Kazinform.

Мутахассисларнинг фикрича, ICCA аъзолиги Алматида MICE-туризмни (бизнес) халқаро майдонда ривожлантириш режасининг бир қисмидир.

«Уюшмага қўшилиш турли туризм ташкилотлари – ICCA аъзолари билан янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш имконини беради. Биз шаҳарга сифатли янги сайёҳларни жалб этиш ва сақлаб қолиш ниятидамиз», - дейди Алмати туристик ахборот маркази директори Едиге Марғулан.

MICE-туризм сўнгги йилларда Қозоғистонда доминант туризм тури бўлди. MICE-туризм бозорининг глобал ҳажми йилига 7,5% ўсиш билан 725 миллиард долларга баҳоланмоқда. Алматида йилига 20 та халқаро бизнес тадбирларини ўтказиш режалаштирилган.

ICCAга 88 мамлакатнинг 950 та шаҳри аъзо. ICCA рейтингига кўра, Қозоғистон MICE-туризми бўйича дунёда 79-ўринни эгаллайди (2020).


Янгиликлар

Архив