Бензин арзон мамлакатлар жаҳон рейтингида Қозоғистон 11-чи ўринда
13 Июнь 15:23

Бензин арзон мамлакатлар жаҳон рейтингида Қозоғистон 11-чи ўринда

NUR-SULTAN. Kazinform – Еnergyprom.kz экспертлари Қозоғистонда йил давомида кузатилган бензин ва дизел ёқилғиси нархлари динамикасини аниқлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2022 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, бензин нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,7 фоизга ошган. Кетма-кет учинчи йилдирки, ёнилғи нархи кўтарилди. Дизел ёнилғиси нархи 41,5 фоизга ошди. Қайд этиш жоизки, ушбу турдаги ёнилғи икки йил кетма-кет арзонлашди», — дейилади хабарда.

Хусусан, ёзги дизел ёнилғиси 24,6 фоизга, АИ-98 бензини 9,6 фоизга, АИ-95/96 бензини 9,1 фоизга, АИ-92 бензини 4,2 фоизга қимматлашган.

Жорий йилнинг май ойида 1 литр АИ-92 бензинининг ўртача чакана нархи 178 тенге, АИ-95/96 – 210 тенге, АИ-98 – 232 тенге, 1 литр ёзги дизел ёнилғиси нархи эса 234 тенгени ташкил қилди.

GlobalPetrolPrices.com маълумотларига кўра, 2022 йил 6 июн ҳолатига кўра, Қозоғистон бензин нархининг пастлиги бўйича 170 та давлат орасида 11-ўринни эгаллаган (бир литр бензин - 0,48 доллар).

Дизел ёнилғиси нархи бўйича у 169 давлат ичида 16-ўринга (0,55 доллар) кўтарилди.

Дунёдаги энг қиммат бензин Гонконгда – 1 литри 2,96 доллар, шунингдек Норвегия (2,86 доллар), Дания (2,73 доллар), Финляндия (2,68 доллар) ва Исландия (2,52 доллар) ҳам энг бензин қиммат мамлакатлар қаторида қайд этилган.

Дизел нархи қимматлиги бўйича Гонконг (2,73 доллар), Швеция (2,68 доллар), Норвегия (2,6 доллар), Монако (2,43 доллар) ва Исландия (2,46 доллар) пешқадамлар қаторида.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив