Бир йилда Қозоғистон экспорт қилувчи ўғитлар нархи 77,1 фоизга ошди
22 Апрель 17:51

Бир йилда Қозоғистон экспорт қилувчи ўғитлар нархи 77,1 фоизга ошди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистондан ўғит импорт қилувчи мамлакатларнинг учталигига Украина, Ўзбекистон ва Эстония киради. Бу ҳақда energyprom.kz нашрига асосланиб, Kazinform хабар берди.

Қозоғистонда минерал ва кимёвий ўғитлар ишлаб чиқариш ҳажми камайди. 2022 йилнинг январ-март ойларида азотли ўғитлар ишлаб чиқариш йилига 1,9 фоизга, 112,6 минг тоннага, фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш эса 3,8 фоизга, 48,7 минг тоннага камайган.

Жорий йилнинг январ-феврал ойларида Қозоғистон 32,7 миллион АҚШ доллари миқдорида 59,2 минг тонна ўғит экспорт қилди. Шу билан бирга, ўтган йилга нисбатан экспорт ҳажми миқдорий ифодада 40,5 фоизга камайган, пул эквивалентида эса, аксинча, қарийб бир ярим баробар ўсган. Асосий ҳажм Украинага жўнатилди: 26 минг тонна. Бу 2021 йилнинг январ-февралига нисбатан деярли икки баравар кам. Экспортнинг катта қисми шунингдек, Ўзбекистон (15 минг тонна) ва Эстония ҳиссасига (5 минг тонна) тўғри келди.

Қозоғистонда ўғитларни экспорт қилиш нархлари бир йил давомида 77,1 фоизга ошди.

Бир йил аввал нархларнинг 9,7 фоизга ўсиши кузатилган бўлса, 2020 йилнинг февралига келиб нархлар 17,3 фоизга пасайган.

Янгиликлар

Архив