Бирқатор давлатлар раҳбарлари Қасим-Жомарт Тоқаевни Янги йил билан табриклади
30 Декабрь 13:41

Бирқатор давлатлар раҳбарлари Қасим-Жомарт Тоқаевни Янги йил билан табриклади

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев номига бирқатор давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарларидан Янги йил муносабати билан табрикномалар келиб тушмоқда, деб хабар беради Ақорда.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Янги йил табригида 2019 йилнинг Қозоғистон учун йирик воқеаларга тўла бўлганлигини, жумладан давлат раҳбарияти Конституцияга мувофиқ алмашганини, Давлатимиз раҳбарининг сайловдаги ишончли ғалабасини таъкидлаб ўтган.

«Биз учун нафақат Россия ва Қозоғистон ўртасидаги алоқалар салоҳиятини тўлалигича сақлаб қолганимиз, балки стратегик шерикликни, иттифоқдошликни ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш учун бирлашиб ишлашни давом эттириш ҳам муҳимдир. Москва ва Нур-Султаннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа кўптомонлама тузилмалар доирасидаги алоқаларининг уйғунлиги шунинг тасдиғидир. Кириб келаётган янги йилда давлатларимиз ўртасидаги алоқалар катта суръат билан ривожланишига ишонаман», – дейилган Россия раҳбарининг табрикномасида.

Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков янги 2020 йил билан табриклаган телеграммасида Қозоғистон халқига тинчлик ва қут-барака тилаб, самимий тилакларини билдирди.

«Янги йилда бизнинг саъи-ҳаракатларимиз икки томонли стратегик шерикликни ва қардош қирғиз-қозоқ халқларининг эзгулиги йўлидаги иттифоқдошлик алоқаларни янада ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади деб ишонаман», – дейилган Сооронбай Жээнбеков телеграммасида.

Корея Республикаси Президенти Мун Чже Ин ҳамда Биринчи хоним Ким Чжонг Сук корей халқи номидан Қасим-Жомарт Тоқаевни кириб келаётган янги йил билан табриклади.

«Корей яриморолида тинчлик ўрнатишни қўллаб-қувватлаганингиз ва ҳамкорлигингиз халқимизнинг келажакка бўлган ишончининг манбасидир. Корея халқаро ҳамжамият билан бирлашиб, инклюзив ва барқарор олам қуриш ишини давом эттираверади», – дейилган телеграммада.

Шу билан бир қаторда, Давлатимиз раҳбарига Озарбайжон Республикаси Президенти Илхом Алиев, Афғонистон Президенти Мухаммад Ашраф Ғани ва Биринчи хоним Рула Ғани, Литва Президенти Гитанас Науседа ва Биринчи хоним Диана Науседене, Сингапур Бош вазири Ли Сянь Лун ва унинг рафиқаси, Канада Генерал-губернатори Жюли Пайет, Россия Федерацияси Федерал йиғилиши Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко, Жаҳон савдо ташкилоти Бош директори Роберто Азеведо ўз табрикномаларини йўллаган.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив