БМТ Бош котиби  коррупция ҳақида: Очкўзлик ҳаммага зарар келтиради
14 Декабрь 17:05

БМТ Бош котиби  коррупция ҳақида: Очкўзлик ҳаммага зарар келтиради

NUR-SULTAN. Кazinform - Мисрда коррупцияга қарши кураш бўйича Бутунжаҳон конференцияси бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform БМТ ахборот сайтига таяниб.

Йиғилишда БМТ Бош котиби Aнтониу Гутерриш ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Геда Вали коррупция дунёнинг барча мамлакатларида мавжудлигини таъкидлади. Оқибатда солиқ тўловчилар чўнтагидан триллионлаб долларлар касалхона ва мактабларга етиб бормай, коррупционерлар чўнтагида қолиб кетади.

«Aгар жамиятда коррупция кенг тарқалган бўлса, бу одамларнинг раҳбар ва муассасаларга бўлган ишончини йўқотади. Бу тенгсизликни кучайтиради ва қўполликка олиб келади, аёллар ва қизларнинг аҳволини оғирлаштиради. Очкўзлик ҳаммага зарар келтиради «, деди БМТ Бош котиби видеомурожаатида.

Aнтониу Гутерриш коррупцияга қарши курашишга чақирди.

«Келинг, умидни қайтадан ёқайлик ва институтларга ишончни тиклайлик. Хавфсиз ва адолатли келажак учун ҳаракат қилиш вақти келди», -деди у.

/Эслатиб ўтамиз, 2003 йил 31 октабрда БМТ Бош Aссамблеяси томонидан Коррупцияга қарши конвенция қабул қилинган бўлиб, у 2005 йил 14 декабрда кучга кирган. БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси иштирокчилари конференциясининг тўққизинчи сессияси 17 декабрга қадар давом этади. Конференция доирасида коррупциянинг турли жиҳатларига бағишланган 75 та тадбир ўтказилади.

Янгиликлар

Архив