Бош вазир байрам кунлари назоратни кучайтиришга топшириқ берди
30 Декабрь 10:23

Бош вазир байрам кунлари назоратни кучайтиришга топшириқ берди

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Ҳукумат мажлисида ҚР Бош вазири Асқар Мамин вазирлар ва вилоят ҳокимларига бирқатор топшириқлар берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Кириб келаётган байрам кунлари ҳудудлар ҳокимлари барча хизматларнинг навбатчилик жадвали қатъий сақланишини таъминлаши лозим. Иссиқлик ва электр таъминотида узилишлар бўлмаслиги керак. Прогнозларга кўра, январь ойида қаттиқ совуқ кунлар бўлиши кутилмоқда. Шунинг учун барча параметрлар нормага мувофиқ бўлиши лозим. Ҳокимлар иситиш мавсумини қатъий назорат остида ушлаши лозим. Энергетика вазирлигига қозонлар ва станцияларнинг ёнилғи жамғармасини алоҳида назорат остига олишни топшираман», - деди Ҳукумат раҳбари.

Шунингдек, Бош вазир Ички ишлар вазирлигига кучайтирилган режимда ишлаб, фуқаролар тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашни топширди.

«Янги йил тадбирлари ўтказиладиган жойларда ёнғин хавфсизлиги ва жамоат тартиби масалалари мониторинг қилиниши лозим. Шу билан бир қаторда автотранспорт хавфсизлиги бўйича профилактика чора-тадбирлари вақтида бажарилсин»,- деди у.

Асқар Мамин ушбу масалаларни назорат қилишни Ички ишлар вазирлиги Ерлан Турғимбаевга топширди.

«Умумий назорат эса Роман Васильевич, сизнинг зиммангизга юклатилади»,- деди Бош вазир Ҳукумат раҳбари ўринбосари Роман Склярга.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив