+7 (701) 759 90 19
USD 378.60 EUR 417.75
RUB 6.13 CNY 54.58
Янгиликлар

Бош вазирнинг АҚШга ташрифи: Америка бизнеси етакчилари Қозоғистонга инвестиция киритади

10 Декабрь 11:31
Баҳам кўринг:
Бош вазирнинг АҚШга ташрифи: Америка бизнеси етакчилари Қозоғистонга инвестиция киритади

VASHINGTON. Kazinform - ҚР Бош вазири Асқар Маминнинг АҚШга ташрифи доирасида агробизнес вакиллари билан Қозоғистонда гўштни қайта ишлаш корхоналарини очиш ҳамда суғориш тизимлари ишлаб чиқаришини йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилди, деб хабар беради Kazinform primeminister.kz сайтига ҳавола қилиб.

А.Маминнинг АҚШдаги гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи йирик «Tyson Foods» компаниясининг раҳбарлари – компания президенти Н.Уайт ҳамда директорлар кенгаши раиси Д.Тайсон билан олиб борган музокараларининг якунида Қозоғистонда замонавий агро-мультипротеин индустриясини ривожлантириш дастурини амалга ошириш ҳақида келишув имзоланди.

Ҳужжатда биринчи навбатда Қозоғистонда суткасига 2 минг бош қорамол гўштини қайта ишлаш қувватига эга замонавий комплекс қуриш кзўланган. Корхона нафақат ички бозор талабларини қондиради, балки хорижга гўшт маҳсулотларини экспорт қилишга ҳам имкон яратади. Шунинг натижасида мамлакатимиз қишлоқ хўжалигининг йиллик даромади 1 млрд АҚШ долларигача оширилади.

«Tyson Foods» Қозоғистонда гўштни қайта ишлаш ва фермер хўжаликларининг қорамолни кўпайтиришига ижобий таъсир кўрсатиш бўйича катта тажрибага эга глобал компаниядир. Қорхонанинг очилиши нафақат гўшт индустриясини, балки агросаноат комплексининг ветеринария, аграр машинасозлик, ем-ҳашак маҳсулотларини ишлаб чиқариш, мол емлаш каби соҳаларини ҳам ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади. Лойиҳа Қозоғистонда ўн минглаб янги иш ўринларини яратиш имконини беради», - деди А.Мамин.

Ҳукумат раҳбари Арканзас штатидаги Спрингдейл шаҳрига ва Небраска штатининг Дакота-Сити шаҳрига бориб, «Tyson Foods» компаниясининг ишлаб чиқариш салоҳиятлари, технологик жараёнлари ва илмий-тадқиқот лойиҳалари билан танишди.

Маълумот учун: «Tyson Foods» 1935 йилда қурилган, ҳозирда компания капитали 42,4 млрд АҚШ долларини ташкил қилади, унинг корхоналарида 141 минг одам иш билан таъминланган. «Tyson Foods» Қозоғистоннинг «Kusto Group» компанияси билан бирлашган лойиҳани амалга оширмоқда.

***

Омаха шаҳрида Бош вазир Небраска штати губернатори Д.П. Рикеттс ҳамда суғориш тизимлари бозорининг етакчиси «Valmont Industries» компанияси президенти С.Каниевски билан учрашди.

Музокаралар якунида А.Мамин ва П.Рикеттс иштирокида ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қозоғистоннинг «Kusto Group» компанияси ҳамда «Valmont Industries» ўртасида Қозоғистонда самарали суғориш ва қишлоқ хўжалиги унумдорлигини яхшилаш бўйича Келишув имзоланди.

Ҳужжатда Қозоғистонда 2022 йилда йилига 1 минг машина фронтал ва айланма суғориш «Valley» ирригация тизимларини ишлаб чиқариш қувватига эга завод барпо этиш кўзланган. Американинг ирригация технологиялари экин унумдорлигини ошириб, қишлоқ хўжалигидаги сув сарфини 50%гача камайтириш имконини беради.

«Valmont Industries» илғор технологияларидан фойдаланиш экин ва чорвачилик учун ем-ҳашак базасини қуришга мультипликатив таъсир кўрсатади», - деди А.Мамин.

Бош вазир Қозоғистоннинг 2022 йилгача суғориладиган ерлар майдонини 1,4 млн гектардан 2 млн гектаргача, 2030 йилда эса 3 млн гача кўпайтиришни мўлжаллаётганин маълум қилди.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив