Бойқўнғирдан навбатдаги юк кемаси  3 июнда учирилади
20 Апрель 21:15

Бойқўнғирдан навбатдаги юк кемаси  3 июнда учирилади

BAIQOŃYR. Kazinform – Бойқўнғирда Халқаро космик станцияси дастури бўйича «Прогресс МС-20» юк ташувчи кемасининг вакуум синовлари бошланди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистон томони томонидан тасдиқланган «Бойқўнғир» космодромидан парвоз жадвалига кўра, навбатдаги парвоз 2022-йил 3-июнга белгиланган.

Бу Халқаро космик станциясининг орбитада ишлаётган экипажлари учун зарур юкларни етказиб берадиган «Прогресс МС-20» транспорт юк кемасидир.

«19 апрел куни юк кемаси «Бойқўнғир» космодромининг 254-сонли участкасининг йиғиш-синов биносидан вакуум камерасига олиб ўтилди, у ерда олти кунлик пневмовакуум герметик синовлари ўтказилади», — дейилади Роскосмос матбуот хизмати хабарида. .

Халқаро космик станциясининг 81-таъминот миссияси дастури бўйича «Прогресс МС-20» юк кемаси билан «Союз-2.1а» ракета ташувчиси учирилиши 3 июнга мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Байқўнғирдан бундан олдинги парвоз 2022 йил 18 мартда амалга оширилган, ўшанда қўмондон, бойқўнғирлик Олег Артемьев бошчилигидаги россиялик космонавтлар экипажи космодромдан ХКСга жўнаб кетган эди.

Муаллиф: Сара Қабиқизи


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив