Бойқўнғирдан OneWeb спутниги ўрнатилган ракета учирилади
4 Февраль 15:21

Бойқўнғирдан OneWeb спутниги ўрнатилган ракета учирилади

BAIQOŃYR. Kazinform – Бойқўнғир космодромидан «Фрегат-М» тезланиш блоги ва Британиянинг OneWeb алоқа спутниги ўрнатилган «Союз 2.1б» ташувчи ракетасига старт берилишига уч сутка қолди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Союз 2.1б» ракетаси Бойқўнғир космодромининг № 31 старт майдончасига ўрнатилди.



«Фрегат-М» тезланиш блоги ва Британиянинг OneWeb алоқа спутниги ўрнатилган «Союз 2.1б» ташувчи ракетасига 2020 йил 7 февраль куни, Нур-Султан вақти билан 02:42:41да старт берилади.

Таъкидлаб ўтамиз, бу Бойқўнғир космодромидан 2020 йилда учириладиган илк ракетадир.

Муаллиф: Сара Қабиқизи

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив