Бойқўнғирдан япониялик миллиардер турист фазога учирилди
8 Декабрь 14:09

Бойқўнғирдан япониялик миллиардер турист фазога учирилди

BAIQOŃYR. Kazinform – Бугун, 2021 йил, 8 декабр куни, Нур-Султон вақти билан соат 13:38да «Союз МС-20» бошқариладиган транспорт космик кемасини фазога олиб чиқувчи «Союз 2.1а» ташувчи-ракетаси «Бойқўнғир» космодромининг 31-чи майдончасидан фазога учирилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Космик экспедиция таркибида япониялик сайёҳлар Юсаку Маэдзава ва Йозо Хиранолар бор.

Космосга парвознинг асосий иштирокчиси, япониялик миллиардер тадбиркор Юсаку Маэдзава 46 ёшда. Forbes маълумотларига кўра, у Япониянинг энг бой одамлари рўйхатида 14-ўринни эгаллаб турибди.

2018 йил сентябр ойида Маэдзава Ойни айланиб учувчи биринчи коинот туристи бўлиши эълон қилинган эди. У SpaceX компаниясининг ҳозирда ишлаб чиқилаётган SpaceX Starship ракетасида учиши кутилмоқда.

2023 йилдан кейин амалга оширилиши режалаштирилган парвоз олти кун давом этади.



Муаллиф: Сара Қабиқизи

Янгиликлар

Архив