Бу йил Қозоғистон Миллий жамғармасига 3,4 трлн тенге маблағ келиб тушди
16 Август 18:50

Бу йил Қозоғистон Миллий жамғармасига 3,4 трлн тенге маблағ келиб тушди

NUR-SULTAN. Kazinform - Нефт нархининг сезиларли даражада ошиши ҳисобига Қозоғистоннинг Миллий жамғармасига йўналтирилган тушумлар ошди. Бу ҳақда ҚР Миллий банки раиси ўринбосари Ақилжан Баймағамбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Жами халқаро захиралар жорий йилнинг июл ойи охирида 85,9 миллиард долларни, шу жумладан Қозоғистон Республикаси Миллий банкининг олтин-валюта активлари – 32,8 миллиард долларни, Миллий жамғарманинг активлари – 53,1 миллиард долларни ташкил этди. Республика бюджетига 3 триллион тенге миқдоридаги трансферт йўналтириш мақсадида жорий йилнинг 7 ойида Миллий жамғарманинг валюта маблағлари 3,3 миллиард долларга сотилди. Нефт нархининг сезиларли даражада ошиши туфайли йил бошидан буён Миллий жамғармага тушумлар қарийб 3,5 бараварга ошиб, 3,4 триллион тенгени ташкил қилди», — деди Ақилжан Баймағамбетов Ҳукумат йиғилишида.

Унга кўра, Миллий жамғарманинг ташкил этилганидан то жорий йилнинг июл ойигача бўлган ўртача йиллик даромади 3,17 фоизни, сўнгги 5 ва 10 йилда эса мос равишда 1,70 фоиз ва 1,67 фоизни ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив