Бу йил Қозоғистонда Давлат рамзларининг 30 йиллиги кенг нишонланади
15 Апрель 21:50

Бу йил Қозоғистонда Давлат рамзларининг 30 йиллиги кенг нишонланади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Давлат котиби Ерлан Қарин раислигида Давлат рамзлари ҳамда идоравий ва уларга тенглаштирилган бошқа мукофотлар гералдикаси бўйича Республика комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Ақорда.

Йиғилишда Маданият ва спорт ишлари вазири Даурен Абаев Қозоғистон Республикаси давлат рамзларининг 30 йиллигига бағишланган асосий тадбирлар, ташкилий-тайёргарлик ишлари ҳамда режалаштирилган маданий тадбирлар ҳақида маъруза қилди.

Нур-Султан, Қизилўрда ва Ақтўбе вилоятлари ҳокимлари ҳам давлат рамзларидан фойдаланиш, қўллаш ва тарғиб қилиш бўйича маъруза қилдилар.

Ўз навбатида, Давлат котиби Президент Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига кўра 2020 йилда давлат рамзидан фойдаланишга оид ҳуқуқий ҳужжатлар либераллаштириш йўналишида ўзгарганини таъкидлади.

Шу муносабат билан Ерлан Қарин давлат рамзлари, хусусан, Давлат байроғидан кенг фойдаланиш масаласини ўрганиш бўйича топшириқ берди.

Комиссия раиси давлат рамзлари жамиятни бирлаштириб, мамлакатимизнинг ажралмас қисми, мустақиллигимиз кўриниши эканини таъкидлади.

Комиссия йиғилиши якунлари бўйича давлат рамзларининг 30 йиллигига бағишланган умумхалқ тадбирларини сифатли ўтказиш юзасидан давлат органларига қатор топшириқлар берилди.


Янгиликлар

Архив