Бу йил Рамазон ойида Қозоғистонда кўпинча қандай исмлар қўйилди
20 Май 14:28

Бу йил Рамазон ойида Қозоғистонда кўпинча қандай исмлар қўйилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда Рамазон ойида туғилган ўғил болаларга Рамазон, қизларга эса Медина исмлари берилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу йил Рамазон ойи 13 апрелда бошланиб, 12 майга қадар давом этди. Шу муносабат билан ушбу ой ичида Қозоғистонда туғилган ўғил ва қиз болаларга қандай исмлар берилишини билиш учун биз ҚР Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлигининг Миллий статистика бюросининг расмий веб-сайтидаги маълумотларни кўриб чиқдик.

Шундай қилиб, апрель ойида туғилган 1175 ўғил болага Рамазон исми берилди. Умуман олганда, бу ойда ўғил болаларга Айсултон (388), Алихон (341), Нурислом (325) ва Амир (212) деб исм беришган. Қизлар орасида Медина (585) исм кўп беришган. Кучли бешликка Ряна (489), Айша (425), Айлин (397), Айзере (342) исмлар киради.

Статистик маълумотларга кўра, май ойда Рамазон (510), Айсултон (183), Алихон (178) ва Нурислом (156) исмлари кўп беришган. Бироқ, бу ойда ўғил болалага исм беришнинг энг яхши бешликка Алдияр (94) киради. Қизга исм беришнинг энг яхши тўртлиги ўзгармади. Яъни, Мадина (235), Ряна (224), Айша (190), Айлин (175) исмлари кўп берилган. Шу ойнинг кучли бешлигига Асилим исми ҳам киритилган. Ушбу исм 157 қизга берилган.

Шуни таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда Рамазон ойида туғилган чақалоқларга кўпинча юқоридаги исмлар берилмоқда.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Янгиликлар

Архив