Бугун Давлат рамзлари куни
4 Июнь 09:09

Бугун Давлат рамзлари куни

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Мустақил Қозоғистоннинг давлат рамзлари - Давлат байроғи, Давлат герби ва Давлат мадҳияси куни.

Бундан роппа-роса 29 йил олдин, 1992 йил 4 июнь куни Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти - Елбасы Нурсултон Назарбоев «Қозоғистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги, «Қозоғистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида»ги ва «Қозоғистон Республикаси Давлат мадҳиясининг мусиқий нашри тўғрисида»ги қонунларга имзо чеккан эди. «Қозоғистон Республикасининг давлат рамзлари тўғрисида»ги Конституциявий қонун 2007 йил 4 июнда қабул қилинган.

Ушбу Қонунга мувофиқ ҳар йили 4 июнь Қозоғистон Республикасида Давлат рамзлари куни сифатида нишонланади. Давлат рамзлари ҳар қандай давлатнинг суверенитети ва бирлигини акс эттирувчи ажралмас атрибутларидан биридир.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив