Бугун - Қўришиш куни
14 Март 08:21

Бугун - Қўришиш куни

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Қозоғистоннинг бир қанча вилоятларида Қўришиш куни нишонланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Асосан ғарбий ҳудудларда нишонланадиган Қўришиш куни кейинги йилларда ахборот тарғиботи таъсирида кенгайиб бормоқда.

Маданиятшунос ва этнограф олимларнинг таъкидлашича, бу кун асосан Ғарбий Қозоғистон, Атирау вилоятлари ва Ақтўбе шаҳрининг айрим туманлари, қўшни Россиянинг Астрахан, Саратов, Оренбург вилоятлари ва Қорақалпоғистонда нишонланади. Манғистау вилояти аҳолиси буни Амал байрами деб атайди.

Улуснинг улуғ байрам – Наврўз байрами қамровини янада кенгайтириш мақсадида янги йилни кун билан тун тенглашишдан 10 кун олдин бошлаш одат тусига кирган. Ўн кунлик тадбир доирасида Қўришиш куни расмий тадбирлардан бирига айланди ва бугун бу бутун қозоғистонликлар учун муҳим кун.

Қадимда боболаримиз бир-бирларини баҳор келиши билан табриклаган, кексаларга ҳурмат кўрсатилган. Бу куни одамлар бир-бирларига яхши тилаклар айтадилар.

Унинг ўзига хос жиҳати шундаки, Қўришиш куни бир кунлик байрам эмас, у 14 мартдан бошланиб, ой охиригача давом этади.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Янгиликлар

Архив