+7 (701) 759 90 19
USD 421.58 EUR 496.83
RUB 5.53 CNY 62.2
Янгиликлар

Бугун Қозоғистонда Сенат депутатлари сайлови бўлиб ўтмоқда

12 Август 12:32
Баҳам кўринг:
Бугун Қозоғистонда Сенат депутатлари сайлови бўлиб ўтмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда бугун парламент Сенати депутатлари сайлови бўлиб ўтмоқда. Бугунги сайловларда Сенатга мамлакатнинг 17 вилоятидан биттадан депутат сайланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳудудий сайлов комиссиялари томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, 46 номзод сайлов бюллетенларига киритилган. Хусусан, Шарқий Қозоғистон вилоятида - 4 номзод ва 10 та минтақада - Ақмола, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди, Қостанай, Қизилўрда, Павлодар вилоятлари ва Нур-Султан, Алмати, Чимкент шаҳарларида 3 тадан номзод, бошқа ҳудудларда – 2 тадан номзод рўйхатга олинган.

Мамлакатда 3069 нафар ҳудудий маслихат депутатлари сайловчилар рўйхатига киритилган. Уларнинг аксарияти Алмати вилоятида – 317 ва Шарқий Қозоғистон вилоятида – 301. Нисбатан озчилик Нур-Султонда - 21, Чимкентдан - 26 ва Алмати шаҳрида - 32.

Марказий сайлов комиссияси ва ҳудудий сайлов участкаларида кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Коронавирус эпидемияси муносабати билан сенаторларни сайлайдиган депутатларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун барча шароитлар яратилган.

Бу сафар Сенат депутатлари сайловида кўплаб хорижий кузатувчилар иштирок этмайдилар. Бунга глобал коронавирус эпидемияси сабаб бўлганлиги маълум. Бироқ, Қозоғистон Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, Туркий тилли давлатлар Ҳамкорлик Кенгашининг 5 та кузатувчиси аккредитациядан ўтган.

Бундан ташқари, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитациядан ўтган хорижий оммавий ахборот воситаларининг 143 вакили сайлов қонунчилигига мувофиқ халқаро кузатувчилар билан тенг равишда сайловларни кузатиб бориш имконига эга бўладилар.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Мавзуга оид
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив