+7 (701) 759 90 19
USD 435.76 EUR 493.41
RUB 5.89 CNY 68.37
Янгиликлар

Бугун Ўзбекистонда Президент сайлови олдидан «жимлик куни»

23 Октябрь 15:45
Баҳам кўринг:
Бугун Ўзбекистонда Президент сайлови олдидан «жимлик куни»

TASHKENT. Kazinform – Бугун соат 00:00 да Ўзбекистонда Президент сайлови олдидан «жимлик куни» бошланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида дронлардан фойдаланишга рухсат берилди Ўзбекистон Қозоғистонга 10 ойида 1,2 тонна лимон экспорт қилган 2023 йилда Самарқанд Бутунжаҳон туризм пойтахтига айланади

«Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, бугундан бошлаб сайловолди кампанияси тугагунга қадар оммавий ахборот воситалари, телеканал ва радиоканалларда, шунингдек, сайловолди ташвиқотининг бошқа турларида ташвиқот олиб бориш тақиқланади.

Қонунга кўра, сайловдан беш кун олдин, шунингдек, сайлов куни жамоатчилик фикрини ўрганиш ва сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш тақиқланади.

«Жимлик куни» сайловчиларга сайловолди ташвиқотисиз ўз танловини амалга ошириш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Президент сайлови 24 октябр куни бўлиб ўтади. Сайловда беш номзод қатнашмоқда, улар орасида амалдаги Президент Шавкат Мирзиёев ҳам бор.


Муаллиф:Мадибек Жанибеков



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив