Буқтирма қирғоғи Алакўл каби ривожланади
11 Май 09:11

Буқтирма қирғоғи Алакўл каби ривожланади

ÓSKEMEN. Kazinform – Шарқий Қозоғистон вилоятидаги Буқтирма сув омбори қирғоғи Алакўл каби ривожланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шарқий Қозоғистон ҳокимлиги маълумотларига кўра, ёзда Буқтирма сув омбори қирғоқларига маҳаллий аҳолидан ташқари, бутун мамлакатдан ҳам одамлар оқиб келади.

Келажакда ушбу курортни бир қатор ўзгаришлар кутмоқда.

«Буқтирмага борадиган сайёҳлар учун қулай шарт-шароитлар яратилиши керак. Алакўлда бўлгани каби, курорт инфратузилмасини ҳам ривожлантириш керак. Жорий йилда бу борадаги ишлар бошланади», - деди вилоят раҳбари Даниал Ахметов.

Унга кўра, дам олиш масканларида турли қулайликлар бўйича талаблар кучайтирилади.

Эслатиб ўтамиз, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ўтган йилнинг 13-16 июл кунлари тўрт кунлик қисқа муддатли таътилда Буқтирма сув омбори ҳудудида бўлган эди.


Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули

Янгиликлар

Архив