Буюк Британия «Челси» футбол клубини сотишга рухсат берди
26 Май 07:55

Буюк Британия «Челси» футбол клубини сотишга рухсат берди

NUR-SULTAN. Кazinform - «Челси» футбол клуби Британия расмийларидан клубни сотиш учун лицензия олди. Энди келишув Европа Иттифоқи ва Португалия томонидан маъқулланиши керак. Клубнинг амалдаги хўжайини Роман Абрамович ушбу мамлакат фуқароси ҳисобланади, деб хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.

7 май куни «Челси» америкалик тадбиркор Тодд Бели бошчилигидаги консорциумга сотиш бўйича қиймати 4,25 миллиард фунт стерлинг бўлган(5,2 миллиард доллар) шартнома имзолади. Шундан 2,5 миллиард фунт стерлинг клуб учун тўланади, яна 1,75 миллиард фунт стерлинг (2,16 миллиард доллар) унинг ривожланишига йўналтирилади.

Бироқ «Челси»нинг Cаmberley International Investments инвестиция фондига 1,54 миллиард фунт (1,9 миллиард доллар) қарзини ким тўлаши номаълум. Роман Абрамович «Челси»ни 2003 йилдан буён эгалик қилмоқда. Шу йилнинг март ойида клуб сотувга чиқарилди.


Янгиликлар

Архив