20.03.2023 21:26 Қозоғистон-Хитой чегара пунктлари самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов раислигида бўлиб ўтган йиғилишда Қозоғистон-Хитой чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди, деб хабар беради Kazinform Ҳукумат матбуот хизматига таяниб.
16.03.2023 19:20 Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарани демаркация қилиш жараёнини якунлади ASTANА. Кazinform – Бугун Сенатнинг умумий мажлисида «Икки давлат ўртасида Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
16.03.2023 17:40 Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара чизиғи 5 километрга узайтирилади ASTANА. Кazinform – Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара чизиғи 5 километрга узайтирилади. Бу ҳақда Сенатнинг ялпи мажлисидан сўнг ҚР Ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
15.03.2023 14:47 Хориж фуқароси Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидан гашиш олиб ўтмоқчи бўлган SARYǴASH. Kazinform - МХҚ чегара хизмати томонидан Сариағаш туман ИИБга наркотик моддалар контрабандаси факти юзасидан хабар келиб тушди. «Jibek joly» назорат-ўтказиш пунктида чегарачилар Линда хизмат ити ёрдамида тақиқланган нарсаларни олиб ўтишда гумонланувчи шахсни аниқлади, деб хабар беради Kazinform Polisia.kzга таяниб.
15.03.2023 10:33 Хитой уч йил ичида биринчи марта сайёҳлар учун ўз чегараларини очди BEIJING. Kazinform – Чоршанба кунидан бошлаб Хитойдан ташқаридаги мамлакатлардаги аккредитацияланган виза берувчи органлар хорижий фуқароларга барча турдаги визалар беришда давом этади. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилган, дея хабар беради Kazinform Синхуа агентлигига таяниб.
27.02.2023 20:03 Қозоғистон ва Қирғизистон чегара вакилларининг хизмат кўрсатиш ҳудудлари тўғрисидаги протокол ратификация қилинди ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти «Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида чегара вакиллари фаолияти соҳалари тўғрисидаги баённомани (1:200 000 харита) ратификация қилиш ҳақида»ги Қозоғистон Республикаси қонунини имзолади. Бу ҳақда Kazinform Ақордага таяниб хабар бермоқда.
16.02.2023 17:10 Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида чегара вакилларининг фаолият юритадиган участкалари белгиланади ASTANA. Кazinform - Сенат депутатлари ялпи мажлисда «Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида чегара вакиллари фаолият юритадиган участкалар тўғрисидаги баённомани (1:200 000 харита) ратификация қилиш тўғрисида»ги қонунни маъқулладилар, деб хабар беради Кazinform мухбири.
15.02.2023 16:50 Қозоғистоннинг Ўзбекистон ва Туркманистон билан чегараларида электрон навбат тизими жорий этилади ASTANА. Кazinform – Феврал ойи охиригача Қозоғистондаги тўртта назорат-ўтказиш пунктида электрон навбат тизими жорий этилади. Бу ҳақда Kazinform Давлат даромадлари қўмитаси матбуот хизматига таяниб хабар беради.
15.02.2023 15:10 Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иккита божхона пункти қисман вақтинчалик ёпилди TASHKENT. Kazinform - 2023 йил 15 февраль кунидан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси «Сирдарё» ва Тошкент вилояти божхона бошқармаси «С.Нажимов» чегара божхона пости орқали фуқаролар ва енгил автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси Telegram-каналига таяниб.
28.01.2023 13:55 Хитой билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктида автомобилнинг электрон навбати бўйича броннинг амал қилиш муддати узайтирилди ASTANA. Kazinform - Хитой билан чегарадош «Nur Joly» назорат-ўтказиш пунктида электрон навбат бўйича брон қилиш муддати узайтирилди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитаси матбуот хизматига таяниб.
27.01.2023 21:43 Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегарасини делимитация қилиш якунланди BISHKEK. Кazinform - Қирғизистон Ўзбекистон билан давлат чегарасини делимитация қилиш жараёнини якунлади, деб хабар беради Кazinform мухбири Қирғизистон Республикаси Президенти матбуот хизматига таяниб.
20.01.2023 10:33 Қозоғистон-Хитой чегарасидаги автомобил ўтказиш пунктлари 21-23 январ кунлари ишламайди ASTANA. Kazinform – 2023 йилнинг 21 январидан 23 январига қадар Қозоғистон-Хитой чегарасидаги автомобил ўтказиш пунктларида одамлар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш амалга оширилмайди. Бу Хитойда баҳор байрами нишонланиши билан боғлиқ, дея хабар беради Kazinform Давлат даромадлари қўмитаси матбуот хизматига таяниб.
18.01.2023 15:49 Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара участкалари тўғрисидаги ҳужжат тасдиқланди ASTANA. Kazinform - Бугун ҚР Парламентининг ялпи йиғилишида «Қозоғистон Ҳукумати ва Қирғизистон Ҳукумати ўртасида чегара вакиллари фаолияти йўналишлари бўйича баённомани ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
10.01.2023 15:22 Қозоғистон-Хитой чегарасини кесиб ўтиш учун талаблар tнгиллаштирилди ASTANA. Kazinform – 2023 йил январ ойининг биринчи ўн кунлигидан Хитой томони давлат чегарасининг Қозоғистон-Хитой участкасида илгари киритилган чекловлар ва карантин чораларини бекор қилади. Бу ҳақда Давлат даромадлари қўмитасига таяниб, Kazinform хабар бермоқда.
10.01.2023 14:45 Қозоғистон чегарани ноқонуний кесиб ўтганларга нисбатан жазони кучайтиради ASTANA. Kazinform - Яқин Шарқ ва Афғонистондаги беқарор вазият туфайли Қозоғистон давлат чегарасини кесиб ўтганлар учун жазони кучайтиришни режалаштирмоқда. Бундай ўзгартириш Қозоғистон Республикасининг «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Жиноят, Жиноят-процессуал ва Жиноят-ижроия кодексларини оптималлаштириш бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳасида кўриб чиқилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
09.01.2023 11:47 Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги энг йирик қуруқликдаги чегара пункти очилди PEKIN. Kazinform - Хитой-Қозоғистон чегарасидаги «Қорғас» қуруқликдаги чегара ўтказиш пункти 8 январдан бошлаб фаолиятини қайта тиклади. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси (CCTV) сюжетида айтилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.
08.01.2023 13:50 Греция Туркия билан чегарасида 140 километрлик темир тўсиқ қуради GYMUJINE. Кazinform – Грециянинг Туркия билан чегарасида, Мерич дарёси яқинида ўрнатиладиган темир тўсиқ узунлиги 140 километрни ташкил қилади. Унинг мақсади чегарани ноқонуний кесиб ўтишнинг олдини олишдир. Бу ҳақда Греция фуқаро муҳофазаси вазири Такис Теодорикакос SKAI TV телеканалида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Anadoly агентлигига таяниб.
29.12.2022 22:15 Қозоғистон-Хитой чегарасидаги автомобил ўтказиш пунктлари 1-2 январ кунлари ёпилади ASTANА. Кazinform – 2023 йилнинг 1 – 2 январ кунлари Қозоғистон-Хитой чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари ишламайди, дея хабар беради Кazinform Давлат даромадлари қўмитаси матбуот хизматига таяниб.
27.12.2022 15:50 Ўзбекистондан Қозоғистонга гиёҳванд моддалар олиб ўтмоқчи бўлган Россия фуқароси ушланди SARYAGASH. Kazinform - Туркистон вилоятидаги «Жибек жоли» чегара постида гиёҳванд моддалар билан хорижлик қўлга олинди, дея хабар беради Kazinform Polisia.kzга таяниб.
22.12.2022 18:20 Қозоғистон ва Ўзбекистон чегараларини демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома имзоланди ТASHKENT. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида бир қатор ҳужжатлар имзоланди, деб хабар беради Ақорда.