+7 (701) 759 90 19
USD 418.41 EUR 507.95
RUB 5.69 CNY 64.76
Янгиликлар

Чет эллик ишчилар асосан қайси соҳаларда ишлашади

25 Февраль 18:09
Баҳам кўринг:
Чет эллик ишчилар асосан қайси соҳаларда ишлашади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонга Хорижий ишчи кучлари асосан Туркия, Хитой, Ҳиндистон, Ўзбекистон ва Буюк Британиядан келади. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Биржан Нуримбетов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Туркиянинг Эрзурум шаҳридаги мактабга Ал-Фаробий номи берилди Пекинда биринчи маротаба COVID-19нинг «британ» штамми аниқлади Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 78 мингдан ошди

«Мамлакатимизга чет эл ишчи кучини жалб қилишнинг иккита манбаси мавжуд. Биринчисида - компаниялар ва муассасаларга чет эллик мутахассислар жалб қилинади, иккинчисида - жисмоний шахслар, яъни Қозоғистон фуқаролари ўзларининг фермер хўжаликларига жалб қилади. Компаниялар томонидан жалб қилиш ҳақида гап кетганда, бу эрда давлат сиёсатининг асосий устувор йщналиши ички меҳнат бозорини ҳимоя қилишдир. Шу сабабли квоталар каби механизмлар жорий этилди. Квота - бу бизнинг мамлакатимизда чет эл ишчи кучларининг рухсатномаларидаги чекловдир», - деди у. Нуримбетов Парламент Сенатидаги чет эл ишчиларини жалб қилиш бўйича йиғилишда.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда мамлакатда 19 минг чет эл ишчи кучи мавжуд. Улар орасида 111 мамлакат вакиллари бор.

«Иш билан таъминланганларнинг кўпчилиги, яъни 64 фоизи қурилиш, тоғ-кон ва қайта ишлаш саноатида банд. Туркия, Хитой, Ҳиндистон, Ўзбекистон ва Буюк Британия асосий йўналишлардир. Компания чет эл ишчиларини ёллашдан кейин маҳаллий бюджетга солиқ тўлаши керак (ҳар бир мутахассис учун 363 минг тангадан 662 минггача). Ўтган йили иш берувчилар (рухсат олиш учун) 19 минг кишига 8,2 миллиард тенга миқдорида бадал тўладилар. Хорижий ишчи кучини жалб қилувчи компаниялар сони 2400 тани ташкил этди. Бу муассасаларда Қозоғистон фуқаролари камида 96 фоиз ходимлардан иборат», - деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив