Чимкентда Наврўз байрами тантаналари бошланди
14 Март 09:29

Чимкентда Наврўз байрами тантаналари бошланди

SHYMKENT. Кazinform - Чимкентлик фуқаро 45 килограммли қўчқорни 47 марта кўтарди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Чимкентда Наврўз байрамига бағишланган тадбирлар бошланди. Чимкентлик фуқаро бугун шаҳарда бўлиб ўтган Қошқар ота сайилида 45 килограммлик қўчқорни 47 марта кўтарди. Байдибек тумани Теректи қишлоғидан Меирхан Рисдаулетов 105 килограммли қўчқорни 21 марта кўтарди.

Баҳор байрамида чимкентлик йигитлар югуриш бўйича баҳслашди. Бувижонлар эса тегирмон тортишди. Товада нон пиширди. Келинлар чой дамлаб, палов пиширишди.


Байрам тадбирига ташриф буюрганлар театр санъаткорларининг чиқишларини томоша қилди. Лойдан идиш ясаган ҳунармандларнинг санъатини кўрди. Дурадгорларнинг темир ва ёғочдан ясалган буюмлари билан танишди.

Чимкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Чингиз Мукан барчани Наврўз байрами билан табриклаб, болажонларнинг тушовини(болаларнинг оёғига ип боғлаб, уни кесишади. Анъанага кўра, бола тез юриб кетади ва ипни кесган одамга ўхшайди) кесди.


Баҳор байрамида аҳолига Наврўз гўжаси тарқатилди.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Чимкентда «Наврўзнома» анъанаси замонавий тарзда янгиланиб, тўққиз кун давомида турли номлар остида нишонланади. Ҳар бир кун ўзига хос хусусият ва номлар билан ташкил этилади. Тадбирлар давом этади: «Кўришиш куни», «Яйлов куни», «Шажара куни», «Тарихга таъзим куни», «Яхши ишлар», «Мардлик ва маҳорат», «Зиёлилар куни» шаклида давом этади. Шунингдек, «Миллий ошхона», «Nauruz Fashion Day» ва «Гастроном Fest» фестиваллари бўлиб ўтади. 22-март куни «Улуснинг улуғ байрами – Наврўз» ва «Чимқалъада Наврўз» тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.

Тадбирлар 23 март куни «Анъана куни» билан якунланади.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев


Мавзуга оид

Янгиликлар

Архив