Чимкентлик фахрийларга байрам муносабати билан 1,1 млн тенге беради

Редактор:  
Нұрлан Тұяқов
19 Апрель, 09:09

Чимкентлик фахрийларга байрам муносабати билан 1,1 млн тенге беради

SHYMKENT. Kazinform – Чимкентда Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига бериладиган бир марталик маблағ миқдори эълон қилинди. Бу йил фахрийларга 360 ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичи, яъни 1 110 680 тенге миқдорида ёрдам кўрсатилади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ушбу маблағлар фахрийлар ҳисобига ўтказилади. Уни олиш учун ҳеч қандай ҳужжат йиғишингиз шарт эмас. Чунки биз пенсия тўлаш марказидан махсус рўйхат оламиз. Шу билан бирга шаҳарда уруш фахрийларига тенглаштирилган фуқаролар ҳам бор. Уларга 36 ОҲК - 110 260 тенге тўланади. Бундан ташқари, 2500 дан ортиқ фронт фахрийларига 12 ОҲК, яъни 36 756 тенге берилади. Бу маблағлар ҳам бир марталик ҳисобварақларга ўтказилади», - деди шаҳар бандлик ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Улдана Бекбау.

Молиявий ёрдам олишдан олдин бу фуқаролар санаторийларга ҳам юборилади. Шунингдек, нашрларга йилига икки марта обуна бўлиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, шаҳарда фахрийлар сони йилдан-йилга камайиб бормоқда. Айни пайтда учинчи мегаполисда 7 нафар уруш фахрийси истиқомат қилади. Уларнинг энг кексаси шу йилнинг декабр ойида 100 ёшга тўлади.

Муаллиф: Айнур Ақбаева