CОVID-19 вакцинасини мослаштириш учун «омикрон» намунаси талаб қилинмайди - Гинцбург
3 Декабрь 16:05

CОVID-19 вакцинасини мослаштириш учун «омикрон» намунаси талаб қилинмайди - Гинцбург

МОSKVA.ТASS-Кazinform – Коронавируснинг янги варианти учун мослаштирилган вакцинани янги штамм жумладан, «омикрон» намунасисиз яратиш мумкин, асосийси вируснинг нуклеотидлар кетма-кетлигини билишдир. Бу ҳақда TASSга Гамалея маркази директори Александр Гинцбург маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Aввалроқ Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев Россиянинг «Спутник V» ва «Спутник Лайт» коронавирусга қарши вакциналарини ишлаб чиқарувчилар, зарурат туғилганда, «омикрон» штаммига мослаштирилган юзлаб миллион дозадаги вакциналарни 2022 йил феврал ойи охиригача бозорларга етказиб бера олишини маълум қилганди. Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси маълумотларига кўра, Гамалея маркази аллақачон вакциналарининг янги версияларини ишлаб чиқишни бошлаган.

«Буни қилиш мумкин (вакцинани мослаштириш), кетма-кетликни билиш керак, у синтезланади. (...) Музлатгичдаги пробиркаларда бўлган барча олдинги штаммларда бўлгани каби, эълон қилинган янги нуклеотидлар кетма-кетлиги асосида янги кетма-кетликни яратдик «, - деди Гинцбург.

Шунингдек, у Гамалея Марказда «омикрон» намунаси йўқлигини қўшимча қилди. «Мен (уни) Соғлиқни сақлаш вазирлигидан кутяпман ёки бизда касал бўлган одам бўлса, биз уни изоляция қиламиз. Шундай қилиб, бизнинг барча коллекцияларимиз тўлдирилади «, - деб тушунтирди Гинцбург.

Ўтган ҳафта Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Aфриканинг жанубида топилган В.1.1.529 коронавирус штаммини юнонча «омикрон» ҳарфи билан белгилади. ЖССТ баёнотида айтилишича, бу версия «кўп сонли мутацияларга эга, уларнинг баъзилари ташвишлидир», чунки бу вакциналарнинг самарадорлигига таъсир қилиши мумкин. Дастлабки маълумотларга кўра, штаммнинг тарқалиш хусусияти юқори.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив