Дам олиш кунлари Қозоғистонда беқарор об-ҳаво кутилмоқда
27 Май 20:09

Дам олиш кунлари Қозоғистонда беқарор об-ҳаво кутилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Дам олиш кунлари Қозоғистон ҳудудининг катта қисми баланд тоғли циклон таъсирида бўлади ва беқарор об-ҳаво кутилмоқда. 28 май куни шимолда, марказда, жанубда момақалдироқли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Жануби-шарқида - кучли ёмғир, бўрон, дўл ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда Kazinform «Қазгидромет»га таяниб хабар беради.

«Қазгидромет»РДК маълумотларига кўра, кечаси республиканинг шимолий, шимоли-ғарбий ва марказида тупроқ юзасида икки даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Фақатгина Қозоғистоннинг ғарбий қисмида ғарбий антициклон оқими таъсирида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Республикада - шамол эсиши кучаймоқда.

Келгуси ҳафта бошига қадар республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳароратининг кунлик кўтарилиши кутилмоқда: республиканинг ғарбий ва шимоли-ғарбида 25-30 даражагача, жанубда 33 даражагача, шимолда 23-28 даражагача, марказда - 25-30 даражагача.

Янгиликлар

Архив