Давлат раҳбари Қозоғистон халқини Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади
7 Май 08:38

Давлат раҳбари Қозоғистон халқини Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади, дея хабар беради Ақорда. Kazinform табрикнинг тўлиқ матнини эълон қилади.

***

Ҳурматли қозоғистонликлар!

Сизларни Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан табриклайман!

Бу - қаҳрамон аждодларнинг шонли йўли билан бугунги авлоднинг Ватанга хизмат қилиш анъаналарини ўзида мужассам этган байрамдир.

Ватан ҳимояси - муқаддас бурч ва масъулиятли вазифадир. Халқимиз ўз қасамига содиқ фарзандларини алоҳида қадрлайди.

Бу йил Қозоғистон Қуролли Кучлари ташкил топганига 30 йил тўлди. Шу даврда қудратли армиямиз муқаддас Мустақиллигимиз ва давлатчилигимизнинг мустаҳкам қўрғонига айланди.

Мудофаа қобилиятимизни ошириш, аскарларнинг тайёргарлигини кучайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлатимизнинг асосий вазифаларидан биридир.

Тинчлик ва осойишталигимиз, юртимиз яхлитлигини асраб-авайлаш йўлида хизмат қилаётган саркардалар ва аскарларимиздан миннатдорман.

Ишончим комилки, мард жангчиларимиз халқ ишончини оқлайди!

Барчангизга фаровонлик ва муваффақиятлар тилайман!


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив