Давлат раҳбари Қозоғистон тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклади
19 Июнь 10:25

Давлат раҳбари Қозоғистон тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклади

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклади, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

«Ҳурматли шифокорлар, тиббиёт ходимлари! Тиббиёт ходимлари куни билан табриклаймиз!

Сиз ахлоқ ва эзгулик ғояларига садоқат билан хизмат қилиб келасиз.

Жамиятимиз шифокорлик бурчи қанчалик муҳим эканига кун сайин ишонч ҳосил қилмоқда. Кўплаб иқтидорли ёшлар бу касбни эгаллашга ҳаракат қилмоқда.

Давлатимиз томонидан тиббиёт ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, соғлиқни сақлашни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Халқ саломатлиги – янги адолатли Қозоғистонни барпо этиш йўлидаги давлатимиз сиёсатининг энг муҳим йўналиши.

Машаққатли меҳнатингиз ва Гиппократ қасамёдига содиқлигингиз учун сизга чин дилдан миннатдорчилик билдираман», — дейилади Президент табригида.

Қасим-Жомарт Тоқаев барча тиббиёт ходимларига мустаҳкам соғлиқ ва фаровонлик тилади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив