Давлат раҳбари: Қозоғистон вакцинаси билан эмланаман
26 Январь 16:08

Давлат раҳбари: Қозоғистон вакцинаси билан эмланаман

NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ўзининг коронавирусга қарши Қозоғистон вакцинаси билан эмланишини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қийин вазиятдан чиқиш вакцинацияга боғлиқлигини таъкидлар экан, Президент «Унинг сифати учун барча шароитларни яратиш керак. Эмлаш кампаниясини ташкил қилиш керак. Мен Ҳукуматга ҳокимлар билан биргаликда тўлиқ тайёргарликни таъминлаш ва 1 февралдан оммавий эмлашни бошлашни буюраман», - деди.

Президент, шунингдек, маҳаллий вакцина синовларининг ижобий натижаларига ишонишини таъкидлади.

«Агар у яхши натижаларни кўрсатса, мен ушбу Қозоғистон вакцинаси билан эмланаман», - деди Президент.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Янгиликлар

Архив