Давлат раҳбари Миллий банк раиси Ғалимжан Пирматовни қабул қилди
7 Июнь 21:27

Давлат раҳбари Миллий банк раиси Ғалимжан Пирматовни қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий банк раиси Ғалимжан Пирматовни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Президентга Миллий банкнинг 2022 йил январ-май ойларидаги пул-кредит сиёсатининг дастлабки якунлари тўғрисида маълумот берилди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга ташқи ва ички бозорлардаги вазият, инфляция прогнози ва унинг суръати, шунингдек, олтин-валюта захиралари ҳолати ҳақида маълумот берилди.

Ғалимжан Пирматов Президентга давлат қимматли қоғозлари бозори ва миллий тўлов тизимини янада ривожлантириш бўйича таклифлар киритди.

Йиғилиш якунида Қасим-Жомарт Тоқаев пул-кредит сиёсатини самарали амалга ошириш, инфляцияни жиловлаш ва фонд бозори самарадорлигини оширишга қаратилган қатор вазифаларни қўйди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив