Давлат раҳбари янги очилган ядро тиббиёти маркази билан танишди
15 Август 15:07

Давлат раҳбари янги очилган ядро тиббиёти маркази билан танишди

NUR-SULTAN. Кazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси Тиббиёт маркази шифохонасига ташриф буюриб, унинг янги иншоотлари – Ядро тиббиёти маркази ва терапевтик-диагностика бўлими билан танишди, деб хабар беради Кazinform БОРТ№1 Тelegram-каналига таяниб.

Президент аввал сентабр ойида очиладиган Ядро тиббиёти марказининг диагностика бўлими билан таништирилди. Ядро тиббиёти маркази ишга туширилгач, ташхис қўйиш қийин бўлган саратон турлари, шунингдек, кардиология ва неврологик касалликларни эрта босқичда аниқлайди. Замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган янги марказнинг хизмати даволаниш учун йўлланма олган ҳар бир қозоғистонлик учун умумийдир.

Ушбу марказнинг ихтисослиги ҳозирда жаҳон тиббиёт саноатида мавжуд бўлган позитрон эмиссия компьютер томографиясидир. Юқори сканерлаш тезлигига эга ушбу қурилма ташхис сифатини оширади. ПЭТ/КТ текширувидан ўтадиган беморлар сонини йилига 3000 дан 7000 гача оширади. Мутахассисларнинг фикрича, ҳозирда бу қурилманинг Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатларида тенги йўқ.

Қасим-Жомарт Тоқаевга циклотрон-ишлаб чиқариш мажмуаси ва диагностика блокидан иборат ноёб Ядро тиббиёти марказининг бошқа имкониятлари ҳақида сўзлаб берилди. Хусусан, циклотрон мажмуаси 9 та радиофармацевтика маҳсулотини ишлаб чиқаришга йўл очади. Бу дори воситаларидан саккизтаси аввал Қозоғистонда ишлаб чиқарилмаган.

Давлат раҳбари янги даволаш-диагностика бўлимида бўлди. Бу ерда мураккаб касалликларга чалинган беморларни даволаш ва реабилитация қилиш усуллари билан 7 та терапевтик бўлим фаолият кўрсатмоқда.

Президент шифокорлар ва олимлар билан суҳбатлашиб, Ядро тиббиёти маркази фаолияти бутун мамлакат учун муҳим воқеа бўлишини таъкидлади. Қасим-Жомарт Тоқаев марказ хизматлари фуқаролар саломатлигини мустаҳкамлаш ва қозоғистонликлар учун замонавий тиббий технологиялардан фойдаланиш имкониятларини оширишга хизмат қилишига ишонишини айтди.





Фото: aqorda.kz

Янгиликлар

Архив