Давлатимиз раҳбари Қозоғистон халқини янги 2020 йил билан табриклади
1 Январь 00:04

Давлатимиз раҳбари Қозоғистон халқини янги 2020 йил билан табриклади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев қозоғистонликларга Янги йил табригини йўллади, деб хабар беради Kazinform.

«Ҳурматли қозоғистонликлар! 2020 йил кириб келишига саноқли дақиқалар қолмоқда. Янги йилни қаршилаш – ҳамиша яқинларни бирлаштирадиган қувончли воқеадир. Ҳаяжонли дамларда одамлар бир-бирларига энг самимий ва эзгу тилакларини билдиради», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлатимиз раҳбари 2019 йил юртимиз тарихида катта ўрин тутишини таъкидлади.

«Замонавий Қозоғистонга асос солган тарихий шахс Елбасы Нурсултон Абишевич Назарбоев сиймосининг стратегик курси давомийлиги ўз тасдиғини топди. Қозоғистон янги тараққиёт босқичига қадам босди. Президент сайловида ўз овозини менга бериб, ишонч билдирган барча юртдошларимга чин қалбимдан миннатдорчилик изҳор қиламан. Халқимиз донолигини, бирдамлигини ва демократик тамойилларга содиқлигини яна бир бор дунёга намоён этди», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президент йил якунларига тўхталиб, Қозоғистон халқини янги 2020 йил билан табриклади.




Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив