Димаш Қудайберген жаҳон мусиқа эстафетасида иштирок этади
30 Декабрь 19:23

Димаш Қудайберген жаҳон мусиқа эстафетасида иштирок этади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик хонанда Димаш Кудайберген бир неча давлат хонандалари билан биргаликда мусиқий совға тайёрламоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Биргаликда умумий келажак учун». Энди бу нафақат қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг расмий шиори, балки мусиқий эстафета ҳамдир. Декабр ойи бошида дунёнинг турли бурчакларидан келган одамлар яқинлашиб келаётган Пекин Олимпиадасида қўшиқ айтишимни илтимос қилишди. Натижада турли мамлакатлар ва қитъалардан келган ўнлаб одамларнинг овозини бирлаштирган мусиқий хит бўлди. 2022 йил 3 январ куни CGTN ижтимоий тармоғида «Биргаликда умумий келажак учун» қўшиғининг видеоси тақдим этилади», - деб ёзди Димаш Қудайберген Instagram да.



Янгиликлар

Архив