Димаш Қудайбергеннинг«S.О.S» қўшиғи  Aргентина халқ мусиқаси клубида намойиш этилди
4 Октябрь 20:15

Димаш Қудайбергеннинг«S.О.S» қўшиғи  Aргентина халқ мусиқаси клубида намойиш этилди

NUR-SULTAN. Kazinform - «Ла Era Dimash» радиоси ташаббуси билан Aргентинанинг машҳур фольклор клубида қўшиқчининг «S.О.S» қўшиғини ижро этган видеоси намойиш этилди, дея хабар беради Kazinform dimashnews.cоmга таяниб.

Aргентинадаги фольклор клублари мусиқачилар ва раққослар орасида машҳур ва севимли жой бўлиб, улар халқ қўшиқларини эҳтирос билан ижро этишдан завқланишади. Бу клублар кўплаб буюк хонандаларнинг бешиги бўлиб, энг кўп ташриф буюриладиган сайёҳлик жойларидан бири ҳисобланади.

3 октябр куни Сальта провинцияси фольклор клубида, кўпчилик одамлар олдида Димаш афсонавий «S.О.S» қўшиғини улкан экранда ижро этди.

Тадбир бошловчиси қозоғистонлик хонандани қуйидаги сўзлар билан таништирди:

«У ва унинг вокал аккордлари Худо томонидан ато этилган. Кўп одамлар уни билишади, бошқалари эса билишмайди, чунки у дунёнинг бошқа бурчагидан келган қўшиқчи. Унинг исми Димаш ва у ажойиб овозга эга «.

«S.О.S» видеосининг намойиши «La Era Dimash» радиостансияси томонидан уюштирилган махсус гастрол сафари доирасида Aргентина фольклор клубида ўтказилди. Гастролнинг мақсади - қозоғистонлик хонанда ашулаларини Aргентинанинг турли жойларида намойиш этиш, шунда ундан ҳам кўп одамлар унинг ижодини кашф этишлари мумкин.


Янгиликлар

Архив