+7 (701) 759 90 19
USD 378.60 EUR 417.75
RUB 6.13 CNY 54.58
Янгиликлар

Диплом тарқатувчи идорага айланган хусусий университетларга қатъий чора кўрилади - Тоқаев

10 Декабрь 15:18
Баҳам кўринг:
Диплом тарқатувчи идорага айланган хусусий университетларга қатъий чора кўрилади - Тоқаев

NUR-SULTAN. Kazinform – Диплом тарқатувчи идорага айланган хусусий олий таълим муассасаларига нисбатан қатъий чоралар кўрилиши лозим. Бу ҳақда Ёшлар йилининг ёпилиш ва Волонтёр йилининг очилиш маросимида Давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев айтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Тоқаев: Фақатгина давлат манфаатига мос ҳужжатлар имзоланиши даркор Қозоғистон иқтисодиёти 4,5 фоиз ўсди - Президент Президент раислигида Ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлиси бошланди

«Муҳим вазифалардан бири таълим сифатини яхшилашдир. «Атамекен» миллий тадбиркорлар палатаси маълумотларига кўра, бугунги кунда ОТМ битирувчиларининг тахминан 60 фоизи ихтисослиги бўйича ишга кира олмайди. Бу биздаги таълим тизимининг асл сифатини кўрсатади. Ёшлар ўқиш пайтида умуман бошқа соҳаларда ишлашини яхши биламиз. Пул топиш яхши, бироқ иложи борича ўз мутаҳассислиги бўйича ишлаб пул топиш лозим. Ана шунда уларнинг ўқиши билан меҳнат фаолияти параллель ривожланади», - деди Давлатимиз раҳбари.

ҚР Президенти рақамли технологияларнинг шиддат билан ривожланиши ёшларнинг масофадан туриб билим олишга бўлган талабининг ортишига олиб келаётганига тўхталди.

«Биз очиқ университет қуришни давом эттиришимиз лозим. Елбасы томонидан илгари сурилган ҳарбир ҳудудда камида битта тузук ОТМ ва 2та колледж очиш ғояси кўплаб муаммоларни бартараф этади. Ёшлар уйидан узоқда статусли ОТМ қидириб юрмасди. Шу билан биргаликда Ҳукумат дипломни босиб чиқариб тарқатиш билангина шуғулланадиган идорага айланиб қолган хусусий олий таълим муассасаларига нисбатан энг қатъий чораларни кўриши лозим», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Калит сўзлар: Ёшлар сиёсати,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив