+7 (701) 759 90 19
USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 240 млндан ошди

16 Октябрь 10:32
Баҳам кўринг:
Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 240 млндан ошди

NUR-SULTAN. Kazinform - Дунё бўйича ҳар куни 463 мингдан ортиқ тасдиқланган коронавирус ҳолатлари қайд этилади. Бу ҳақда Қозоғистондаги CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Telegram-каналида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Эмланган хомиладор аёлдан туғилмаган чақалоққа антитанача берилади - шифокор Қозоғистонда 8 млн 759 минг киши вакцинанинг I-компоненти билан эмланди Коронавирус: Қозоғистоннинг 11 та ҳудуди «яшил» зонада

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус инфекцияси билан боғлиқ янги маълумотларни эълон қилди. Бугунги кунга келиб, COVID-19 билан касалланганлар сони 239 миллиондан ошди. ЖССТ сайтига кўра, коронавирус инфекциясининг тасдиқланган ҳолатлари сони кунига 463 378 тага кўпайиб, жами 240 135 079 тага етди, вафот этганлар сони 7 638 га ошиб, 4 889 370 тага етди. Инфекция юқтириш бўйича биринчи ўринни АҚШ (44 767 906 киши), иккинчи ўринни Ҳиндистон (34 037 592) ва учинчи ўринни Бразилия (21 612 237) эгаллади.

Индонезияда фуқароларни коронавирусга қарши эмлаш бўйича тезкор кампания ўтказилмоқда. Ҳукумат маълумотларига кўра, 104 миллион одам вакцинанинг биринчи компоненти билан эмланган. 60,4 миллион киши тўлиқ эмланди. Индонезия раҳбарияти мамлакатнинг кексалар ва ёшларни COVID-19 га қарши эмлаш бўйича саъй-ҳаракатларини кучайтиришга эътибор қаратади. 14 октябр ҳолатига кўра, мамлакатда пандемия бошланганидан бери 4 232 099 та эпидемия ҳолатлари қайд этилган, 142 848 киши вафот этган.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив