Елбасы сурати тасвирланган янги 20 минг тенге муомалага чиқарилади
1 Декабрь 14:16

Елбасы сурати тасвирланган янги 20 минг тенге муомалага чиқарилади

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Миллий банки мамлакат Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган 20 000 тенгелик эсдалик пул белгиларини муомалага чиқаради, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Юбилей банкнотаси дизайни ўзига хос технология бўйича тайёрланган: номиналнинг вертикал ва голограмма тасвири, Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган логотип ва Давлат раҳбари Қ.К. Тоқаевнинг факсимилеси бўлган нометалл чизиқ дунёда биринчи марта қўлланилган. Юбилей банкнотида 27 та ҳимоя элементи мавжуд. Банкнот дизайни муомаладаги банкноталар билан бир хил услубда тайёрланган: олд томони асосан вертикал, ташқи томони горизонтал. Банкнот устун ранг - кулранг рангда тайёрланган. Банкнотнинг ўлчами 155х79 мм ни ташкил этади», - дейилади банк хабарида.

Банкнотнинг олд томони

Олд томонидаги асосий тасвирлар Қозоғистон Республикасининг давлат рамзлари, Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти - Н.А. Назарбоев портретининг голограмма тасвири, Қозоғистон мустақиллиги ва давлатчилиги рамзи сифатидаги «Қозоқ Елі» монументи, «Мәңгілік ел» тантанали дарвозаси, қозоқнинг анъанавий «Кигиз уй» нақши бўйича «Басқұр» лентасидаги қозоқ миллий нақшидан парча.

Банкнотнинг ташқи кўриниши

Ташқи кўринишидаги асосий тасвирлар – Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Елбасы Н.А. Назарбоев портрети, Нур-Султан шаҳри ва Ақорда Президент қароргоҳининг панорамали кўриниши, Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган логотип тасвири.

Номинал қиймати 20 000 тенге боўлган юбилей банкнот Қозоғистон Республикаси бўйлаб барча турдаги тўловлар учун номинал қиймати бўйича қабул қилиниши, шунингдек Қозоғистон Республикасининг барча банкларидаги банк ҳисоб рақамларига ўтказилиши, майдаланиши ва алмаштирилиши керак.

Номинал қиймати 10 000 тенге бўлган Елбасы сурати тасвирланган биринчи юбилей банкнотаси 2016 йилда муомалага чиқарилган ва Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган эди. Ҳозирда Қозоғистонда 200, 500, 1000, 2000, 5000, 10000 ва 20000 тенгелик банкноталар муомалада.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Мавзуга оид

Янгиликлар

Архив