Электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган максимал тарифлар даражасига риоя этилишини таъминлаш керак – ҚР Энергетика вазири
18 Январь 14:32

Электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган максимал тарифлар даражасига риоя этилишини таъминлаш керак – ҚР Энергетика вазири

NUR-SULTAN. Кazinform - Энергия ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган максимал тарифлар даражасига риоя этилишини таъминлаш зарур. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазири Болат Ақшолақов бугун Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Президентнинг коммунал хизматлар нархларини оширишга мораторий жорий этиш тўғрисидаги топшириғини бажариш учун электр энергияси ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган максимал тарифлар даражасига риоя этилишини таъминлаш зарур. Ўз навбатида, станция харажатларининг 50 фоиздан ортиғи ёқилғи – газ, кўмирни сотиб олиш ва уларни ташиш хизматларига, жумладан, темир йўл орқали ташига сарфланади», — деди вазир.

Унга кўра, максимал тарифлар даражасини сақлаб қолиш учун ёқилғи ва транспорт нархларига риоя этилишини таъминлаш зарур.

– Бу чора-тадбирлар келгуси куз-қиш мавсумида мунтазам таъмирлаш ишларини олиб боришни таъминлайди, – дейди Болат Ақшолақов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Янгиликлар

Архив