Энди Қозоғистонда тадбиркорлар мобил илова орқали солиқ тўлашади
28 Апрель 08:02

Энди Қозоғистонда тадбиркорлар мобил илова орқали солиқ тўлашади

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат даромадлари қўмитаси «E-Salyq Business» мобил иловасини ишга туширди, деб хабар беради Kazinform.

Қўмита маълумотларига кўра, иловани App Store, Play Market ва App Galleryдан юклаб олиш мумкин. Бугунги кунда ушбу иловадан 27 мингдан ортиқ тадбиркор фойдаланмоқда.

Мобил илова орқали якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, касса чеки ўрнига мобил илова чекини бериш, аризада кўрсатилган чеклар асосида тадбиркорнинг даромадлари ҳисобини юритиш, солиқ ва ижтимоий тўловларни автоматик тарзда ҳисоблаш, ходимлар ва уларнинг ҳисобини юритиш, даромадлар, соддалаштирилган декларацияни тақдим этиш каби расмиятчиликларни осонгина хал қилиш мумкин», - дейилади баёнотда.



«E-Salyq Business» бошқа қулай хизматларни ҳам тақдим этади. Масалан, солиқ органларидан билдиришнома олиш, битта тўлов ҳужжати билан бир нечта солиқларни тўлаш, келгуси солиқлар учун ортиқча тўланган солиқларни тўлаш ёки қайтариш мумкин. Бундан ташқари, бир қатор маълумотномаларни олишингиз мумкин.


Янгиликлар

Архив