ЕОИИ мамлакатлари ўртасидаги товар айланмаси ҳажми 52 млрд долларга етди
10 Декабрь 17:15

ЕОИИ мамлакатлари ўртасидаги товар айланмаси ҳажми 52 млрд долларга етди

NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йилнинг 9 ойида Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 52 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Жорий йилнинг 9 ойида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 32,5 фоизга ошиб, 52 миллиард долларга етди. Бу ковид пандемиясигача бўлган кўрсатгичдан 16,5 фоизга юқори. Иттифоқ мамлакатлари ўртасидаги экспорт ҳажми ҳам ошди. Шундай қилиб, Қозоғистон экспортининг ўсиши 39 фоизни ташкил этди. Иттифоққа аъзо бошқа давлатларнинг экспорти ҳам кўрсаткичларга нисбатан ошган. Бу савдо-иқтисодий ҳамкорликни жадал ривожлантириш, унинг тузилмасини такомиллаштириш ва тегишли тармоқларнинг рақобатбардошлигини оширишни англатади», — деди Қасим-Жомар Тоқаев Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида.

Давлат раҳбари, шунингдек, Қозоғистон Олий Евроосиё иқтисодий кенгашидаги раислигини якунлашини маълум қилди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Янгиликлар

Архив