Европа қозоқларининг қурултойи бўлиб ўтмоқда
5 Июнь 16:21

Европа қозоқларининг қурултойи бўлиб ўтмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Франция пойтахти Париж шаҳрида 4—5 июн кунлари хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар иштирокида «Европа қозоқларининг йиғилиш-конгресси» бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kazinform.

Тадбир Қозоғистон Республикасининг Франциядаги элчихонаси ва Франциядаги Қозоқ-Турк жамияти, шунингдек, «Ватандошлар жамғармаси» нотижорат акциядорлик жамияти иштирокида ташкил этилди.

Учрашувнинг биринчи кунида Қозоғистоннинг Франциядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жан Ғалиев ва «Отандастар» («Ватандошлар») жамғармаси президенти Абзал Сапарбекули улуғ инсонларга алоҳида ҳурмат бажо келтирдилар. Жумладан, Алаш озодлик кураши етакчиси Мустафо Шоқай ва буюк мутафаккир Абай ҳайкални зиёрат қилиб, Қуръон тиловат қилди, пойига гул қўйди.

М.Шоқай ёдгорлиги Париж яқинида, бир вақтлар у яшаган уй ёнида жойлашган. Абай ҳайкали эса Париж марказидаги Шоирлар боғида ўрнатилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив