Европа ва Қозоғистон ўртасида янги авиарейслар йўлга қўйилиши мумкин
28 Апрель 18:27

Европа ва Қозоғистон ўртасида янги авиарейслар йўлга қўйилиши мумкин

BRUSSELS. Kazinform – Брюсселда Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасида авиақатновларни кўпайтириш ва очиш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради Kazinform.

Европа комиссияси билан фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорлик доирасида ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Фуқаро авиацияси қўмитаси раиси Талғат Ластаев, индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири маслаҳатчиси Азат Бектуров, Қозоғистон авиация администрацияси акциядорлик жамияти Бош директори Каталин Раду бошчилигидаги делегация Европа комиссиясининг транспорт масалалари бўйича комиссари маҳкамаси раҳбари В.Гетц билан учрашди.

Учрашувда томонлар парвозлар хавфсизлигини таъминлаш, Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги авиақатновларни кенгайтириш ва янги рейслар очиш каби масалаларни муҳокама қилди.

Учрашувда Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасида ҳаво қатновлари бўйича «даражали келишув»ни жорий этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Ўзаро манфаатли шериклик асосидаги учрашув якунида томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш борасидаги ишларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив