Фавқулодда вазиятлар ходимлари ва экологлар Каспий денгизига ҳаводан текширув ўтказишди
20 Март 11:07

Фавқулодда вазиятлар ходимлари ва экологлар Каспий денгизига ҳаводан текширув ўтказишди

ATYRAU. Кazinform – Фавқулодда вазиятлар ходимлари ва экологлар Атирау вилоятида Каспий денгизида ҳаводан текширув ўтказишди, деб хабар беради Кazinform.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, «ҚазАвиаҚұтқару» АЖ «МИ-8» вертолёти томонидан денгизни ҳаводан ўрганишга сувда мойга ўхшаш доғнинг топилгани сабаб бўлган.

«13 март куни «Теңізшевройл» МЧЖ ва Гидробиология ва экология институти ҳамкорлигида Каспий денгизининг Қозоғистон сектори ва қирғоқ бўйидаги Прорва портида ҳаводан ўрганиш ишлари олиб борилиб, 18 ва 19-пунктларда сувда нефтга ўхшаш доғлар аниқланган. Шу муносабат билан 18 март куни вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Битаев Сабит Кенжеханули раислигида Экология бошқармаси раҳбарияти билан биргаликда «ҚазАвиаҚұтқару»АЖнинг «МИ-8» вертолётида Каспий денгизини ҳаводан текшириш қилиш ишлари олиб борилди.

Вилоят Экология бошқармаси ходимлари денгиз сувидан лаборатория текширувлари учун намуналар олди. Текширув ишлари давомида сув юзасида мойга ўхшаш доғлар йўқлиги аниқланди», — дейилади бошқарма матбуот хизмати хабарида.



Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив