Физика бўйича Осиё олимпиадасида Қозоғистон шарафини 8 нафар ўқувчи ҳимоя қилмоқда
26 Май 10:01

Физика бўйича Осиё олимпиадасида Қозоғистон шарафини 8 нафар ўқувчи ҳимоя қилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Саккиз қозоғистонлик ўқувчи Физики фани бўйича 22-чи Осиё физика олимпиадасида (APhO) қатнашмоқда, дея хабар беради Kazinform.

Терма жамоа Нур-Султан, Алмати, Павлодар, Атирау ва Ақтўбе шаҳарларининг 10-11 синф ўқувчиларидан таркиб топган. Уларнинг барчаси физика фанидан Республика олимпиадаси ғолиб ва ​​совриндорларидир.

Бу йил интеллектуал беллашувлар 24-31 май кунлари онлайн тарзда ўтказилади. Халқаро континентал олимпиадада 20 дан ортиқ мамлакат ўқувчилари иштирок этади. Улар орасида Бангладеш, Камбоджа, Хитой, Ҳиндистон, Индонезия, Исроил, Малайзия, Мўғулистон, Покистон, Руминия, Россия, Сингапур, Шри-Ланка, Қозоғистон, Саудия Арабистони, Туркия, Таиланд, Тайван ва Вьетнам вакиллари бор.

«Қозоғистонлик мактаб ўқувчилари ҳар йили физика бўйича Осиё олимпиадаларида қатнашадилар. Бу мактаб ўқувчилари учун жаҳон миқёсида ўз билимларини намойиш этиш ва Осиё-Тинч океани минтақасидаги энг яхши давлатлар етакчилари билан рақобатлашиш учун ажойиб имкониятдир. Ўтган йили Олимпиада онлайн тарзда ўтказилди ва ҳамюртларимиз яхши натижаларни кўрсатди. 2021 йилда терма жамоамиз 1 та олтин ва 3 та бронза медалини қўлга киритди. Умид қиламизки, бу йилги натижалар янада яхши бўлади, – дейди Республика «Дарин» илмий-амалий маркази директори Тимур Нуркешев.

Осиё физика олимпиадасидаги ғалаба болаларга терма жамоага қўшилиш ва Қозоғистон номидан Халқаро математика олимпиадасида (IMO) қатнашиш имконини беради.

Янгиликлар

Архив