Фотохроника. Қозоғистон Мустақиллигининг 30 лаҳзаси
16 Декабрь 15:20

Фотохроника. Қозоғистон Мустақиллигининг 30 лаҳзаси

NUR-SULTAN. Кazinform - Kazinform халқаро ахборот агентлиги Қозоғистоннинг Мустақиллик йилларида халқ хотирасида қолган 30 лаҳзалик фотохроникани тақдим этади.

1990 йил 25 октябрда «Қозоғистон ССР давлат суверенитети тўғрисида»ги декларация қабул қилинди.


1991-йил 2 октабрда Қозоғистоннинг биринчи космонавти Халқ қаҳрамони Тохтар Aубакиров фазога учди.



1991 йил 18 ноябрда Қозоғистон ССР ҳукумати маҳаллий аҳолини чет элдан кўчириш тартиби тўғрисида қарор қабул қилди, бу бизнинг ватандошларимизнинг ўз ватанларига қайтишининг бошланиши эди.


1991 йил 16 декабрда Қозоғистон Республикаси Мустақиллиги эълон қилинди.


1992 йил - Алмати шаҳрида Жаҳон қозоқларининг Биринчи Қурултойи бўлиб ўтди.



1992 йил - Герб, Давлат мадҳияси тўғрисидаги қонунлар қабул қилинди, Қозоғистон ССР байроғи ўрнига Қозоғистон Республикасининг Давлат байроғи осилди.



1993-йил 15 ноябрда Қозоғистоннинг миллий валютаси-тенге муомалага киритилди.


1991 йил - Мустафо Ўзтурк Қозоғистонга кўчиб ўтди ва қозоқ таэквандо мактаби ташкил этилди.


1995 йил - Aбайнинг 150 йиллиги ЮНЕСКО даражасида нишонланди.


1996 йил 16 декабрда Алмати шаҳрида Республика майдонида Мустақиллик монументининг тантанали очилиши бўлиб ўтди.


1998 йил 10 июнда Қозоғистоннинг янги пойтахти Астананинг халқаро тақдимоти бўлиб ўтди.



2000 йил - Туркистон шаҳрининг 1500 йиллиги нишонланди.



2000 йил - Aвстралиянинг Сидней шаҳрида бўлиб ўтган ХХVII ёзги Олимпия ўйинларида медаллар ҳисобида Қозоғистон 199 давлат орасида 22-ўринни эгаллади.


2001 йил 18 майда Л.Н.Гумилёв номидаги Евроосиё Миллий университетида Култегин ёдгорлигининг нусхаси ўрнатилди.


2002 йил - Тараз шаҳрининг 2000 йиллиги ЮНЕСКО даражасида нишонланди.


2003 йил - пойтахтда Тинчлик ва келишув саройи қурилди, Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг биринчи қурултойи бўлиб ўтди.




2004 йил – «Маданий мерос» – «Мадени Мура» давлат дастури ишга туширилди.


2007 йил - «Жасил Ел» дастури тасдиқланди.


2008 йил 6 июл Пойтахт куни расмий байрамлар рўйхатига киритилди.


2010 йил - биринчи беш йиллик саноат-инновацион ривожланиш дастури ишга туширилди.


2011 йил - Қозоғистонда VII қишки Осиё ўйинлари бўлиб ўтди.


2015 йил - Қозоқ хонлигининг 550 йиллиги нишонланди.


«I аm а singer» лойиҳаси туфайли Димаш Қудайберген бутун дунёга машҳур бўлди.


Пойтахтда ЕХPО – 2017 халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.


Кейки-ботирнинг бош суяги Торғайдаги мақбарага дафн этилди.


2018 йил, 12 август куни Каспийбўйи давлатлари раҳбарларининг Aқтау шаҳрида бўлиб ўтган V саммитида тарихий ҳужжат – 20 йилдан ортиқ ишлаб келаётган Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги конвенция қабул қилинди.


2019 йил, 19 март Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев ўз ваколатларини Қасим-Жомарт Тоқаевга топширди.



2019 йил, январ-июн - Қозоғистон махсус хизматлари «Жусан» операциясини ўтказди.


2020 йил, март - CОVID-19 пандемияси муносабати билан мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.


2021 йил - Туркистон шаҳри туркий дунёнинг маънавий маркази деб эълон қилинди. Халқаро Туркий Кенгаш номи Туркий Давлатлар Ташкилоти деб ўзгартирилди





Муаллиф: Aрайлим Мурат


Мавзуга оид

Янгиликлар

Архив