Фуқаро авиацияси қўмитаси самолётда юк ташиш қоидаларини тушунтирди
15 Июль 11:41

Фуқаро авиацияси қўмитаси самолётда юк ташиш қоидаларини тушунтирди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Фуқаро авиацияси қўмитаси самолётда юк ташиш қоидаларига ойдинлик киритди, деб хабар беради Kazinform.

Айтиш керакки, багаж ва қўл юки нормалари масалалари йўловчилар учун айниқса долзарбдир.

Шу муносабат билан «Қозоғистон авиация маъмурияти» АЖ йўловчилар учун маълумотларнинг қисқача мазмуни ва багаж ҳамда қўл юкларини ҳавода олиб ўтиш қоидаларига оид умумий тавсияларни нашр этишга қарор қилди.

Қозоғистон Республикасининг «Ҳаво майдонидан фойдаланиш ва авиация фаолияти тўғрисида» ги Қонунининг 76-моддаси 1- 2-бандларига мувофиқ йўловчиларни, багажни ва юкларни тижорат асосида самолёт орқали ташиш авиачипталар асосида амалга оширилади. Бу - йўловчининг авиатранспорти шартномаси шартлари билан танишишини тасдиқлашдир.

Қўл юки ва багажни бепул ташишнинг оғирлиги, ҳажми ва нормалари авиакомпания томонидан йўловчиларни, багажни ва юкларни авиатранспортида ташиш қоидаларининг 59 -62-бандларига мувофиқ белгиланади.

Рўйхатдан ўтгандан кейин авиакомпания унинг хавфсизлиги учун жавобгардир. Йўловчи оралиқ чиптани багаж рақами билан бирга багаж назорат пунктида олиб кетгунча сақлаши шарт.

Багажнинг кечикиши, етказилмаслиги, шикастланиши ёки йўқолиши, шунингдек, багажнинг квитанцияси ва багаж рақами кўрсатилган кесилган купон кўрсатилмасдан етказиб берилса, юк ташиш пайтида нуқсон ҳақида баённома тўлдирилади.

Ногиронлар ва ҳаракатланиш имконияти чекланган йщловчилар шахсий замбил ва ногиронлар аравачаларини юк сифатида бепул олиб юришлари мумкин.

Багажларни, қўл юкларини, шунингдек, махсус юкларни ташиш қоидалари ва меъёрларё тўғрисида батафсил маълумотлар авиакомпанияларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

«Ички рейсларда юкларни ташиш пайтида юзага келадиган низолар маҳаллий қонунчиликка мувофиқ кўриб чиқилмоқда. Халқаро шартномаларга мувофиқ, авиакомпанияларнинг йўловчилар олдида жавобгарлиги иштирокчи авиакомпанияларнинг қоидалари билан тартибга солинади ва барча низолар иштирокчи-давлатлар томонидан ратификация қилинган конвенциялар ва халқаро шартномалар қоидаларига мувофиқ ҳал қилинади.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив